РПЛ. "Нижний Новгород" сафарда ғалаба қозонди. Иброҳимҳалил Йўлдошев 70 дақиқа ҳаракат қилди
Россия Премьер лигаси 9-тури доирасидаги "Ахмат" — "Нижний Новгород" учрашуви якунланди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлган беллашувда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Нижний"нинг голларига Тимур Сулейманов (дубль) ва Кирилл Гоцук муаллифлик қилган бўлса, майдон эгаларининг ягона голи Юрий Журавлев номига ёзилди. Мазкур ғалабадан кейин "Нижний Новгород" ҳисобидаги очколар сони 12 тага етди ва турнир жадвалининг 8-поғонасига кўтарилиб олди. "Ахмат" эса 11 очко билан 9-ўринни банд этган.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Иброҳимҳалил Йўлдошев беллашувни асосий таркибда бошлади ва 70-дақиқада захирага олинди.
Фикрлар