РПЛ. "Ростов" Москвада йирик ҳисобда зафар қучди

Ҳозиргина Россия премьер-лигасининг 18-туридан ўрин олган “Спартак” ҳамда “Ростов” жамоалари баҳси ўз якунига етди.

Қизиқарли кечган беллашув 1:4 ҳисобида ростовликларнинг ғалабаси билан якунланди. Меҳмонлар сафидаги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 74-дақиқада захирага олинди. У жамоасининг голларидан бирига асситентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!