Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

РПЛ. "Рубин" йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Жамоа турнир жадвалида пастлади

Россия чемпионатининг иккинчи туридан ўрин олган "Рубин" - "Зенит" баҳси бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар жавобсиз 4 та гол уришга муваффақ бўлишди. 

Ўйинда Глушенков, Кассьерра, Педриньо ва Исидиорлар биттадан дарвозани ишғол қилишди. Ашурматов эса баҳсни асосий таркибда бошламади. Ҳимоячи 73-дақиқада захирадан майдонга тушиб, 18 дақиқа ҳаракатланди. 

Шу тариқа, "Рубин" турнир жадвалида 7-ўринга тушиб кетди. "Зенит" эса пешқадамга айланди. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ