РПЛда Шомуродовни ортда қолдиришди

Айни дамда, Россия Премьер лигасининг 22-турида "Зенит" ўз майдонида "Урал"га қарши баҳс олиб бормоқда.

Учрашувнинг дастлабки бўлимидан сўнг, Санкт-Петербург клуби 4:0 ҳисобида олдинда бормоқда.

Мезбонлар ҳужумчиси Артём Дзюба голларнинг бирига муаллифлик қилди ва мавсумдаги голлари сонини 12 тага етказиб олди. 31 ёшли ҳужумчида беллашувнинг иккинчи бўлимида яна рақиб дарвозасини ишғол этиб, голлари сонини янада ошириб олиш имкони бор.

Шу тариқа, Дзюба тўпурарлар рўйхатида 11 та гол урган ҳамюртимиз Элдор Шомуродовни ортда қолдириб, етакчиликни қўлга олди.

Маълумот учун, "Ростов" 15 март куни "Локомотив" клубига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Дилшод Даврлнов
15/03/2020 15:52
Элдор буш келма биринчиликни кулга кирид олга ЭЛДОР