Рубен Аморим: "Ҳаммаси машғулотлар ва ўйинлардаги ишга боғлиқ"

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим академия футболчиларининг ўйин вақти камлиги ҳақида фикр билдирди. У жорий мавсумда Кобби Майнуни нега асосий таркибдан туширмаётгани сабабларига ҳам тўхталди.

Tecno

20 ёшли ярим ҳимоячи Англия Премьер-лигасида 10 та ўйин ўтказган, бироқ ҳали бирор марта учрашувни илк дақиқалардан бошламаган.

— Охир-оқибат ҳаммаси машғулотлар ва ўйинлардаги ҳаракатларга боғлиқ бўлади.

Албатта, у кўп ўйнаётгани йўқ, аммо Коббининг имкониятлари бўлган, айниқса ўтган мавсумда. Бу имкониятлар барча футболчиларда бўлган.

Ҳарри Амасс ҳозир Чемпионшипда қийинчиликка дуч келяпти. Чидо Оби-Мартин эса 21 ёшгача бўлганлар жамоасида ҳам ҳар доим асосий таркибда ўйнаётгани йўқ.

Бу футболчиларнинг барчаси шундай пайтларда майдонга тушганки, кўпчилик "мураббийни истеъфога чиқаринг" деб айтган. Шунинг учун, кўриб турганингиздек, мен хавотир олмаяпман, — деди Аморим.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию