"Рубин" Ўрунов трансферидан воз кечмоқчи

CHERY AUTO

Япония чемпионати вакили "Сенан Беллмаре" ярим ҳимоячиси Мицука Сайто фаолиятини "Рубин"да давом эттирадиган бўлди. Қозонликлар 21 ёшли футболчини бир ярим йилга ижарага олди. Таъкидланишича, томонлар имзолаган шартномада футболчининг тўлақонли трансфери бир миллион евро қилиб белгиланган.

Tecno

Қозонликлар раҳбарияти 21 ёшли футболчининг ижараси бўйича келишувга эришгани ортидан ўзбекистонлик Остон Ўрунов вариантидан воз кечмоқчи.  "Бизнес Онлайн" нашри маълумотига кўра, Сайтонинг маоши Ўруновникидан сезиларли даражада пастроқ, шунингдек Остонниг трансфери "Рубин"га япониялик футболчиникидан қимматроққа тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли ҳамюртимиз хизматларига Қозон клубидан ташқари унинг собиқ клуби "Уфа" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!