Руди Гарсия Сенегалга қарши камбэк сирини очди
Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Руди Гарсия Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Сенегалга қарши кечган баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Футболда ишонсангиз, ҳаммаси мумкин. Бу жамоанинг кучи майдонга захирадан тушадиган футболчиларда ҳам намоён бўлади, чунки фақат асосий таркиб билан натижага эришиб бўлмайди. Иккинчи бўлимда зарур тактик ўзгаришларни амалга оширдик. Биринчи бўлимда ҳал қилувчи узатмаларни дарвозадан жуда узоқ масофада амалга ошираётган эдик, бунга эҳтиёж йўқ эди. Буни тўғриладик ва ўйинимиз анча яхшиланди, гарчи иккинчи голни ҳам ўтказиб юборган бўлсак-да", — деди Гарсия.
Эслатиб ўтамиз, беллашувнинг 86-дақиқасига қадар бельгияликлар икки тўп фарқи билан мағлуб бўлиб бораётган эди. Бироқ учрашувнинг сўнгги дақиқаларида улар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди ва қўшимча бўлимнинг 120+5-дақиқасида Юри Тилеманс томонидан аниқ ижро этилган пенальти эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фикрлар