Руни Англия терма жамоасининг Аргентинага мағлубиятида айбдорни айтди
«Манчестер Юнайтед» собиқ юлдузи Уэйн Руни Англия терма жамоасининг чемпионат ярим финалида Аргентинага қарши кечган ўйиндаги мағлубияти ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Англия ярим финалда Аргентинага 1:2 ҳисобида ютқазди. Ҳолбуки, инглизлар 85-дақиқага қадар бир тўп фарқи билан олдинда бораётган эди.
«Менимча, Томас Тухел қабул қилган қарорлар — ва буни очиқ тан олишимиз керак — бугунги ўйиндан айирди», — деди Руни BBC эфирида.
Шунингдек, Англия терма жамоаси учинчи ўрин учун баҳсда Францияга қарши майдонга тушади. Франция ярим финалда Испанияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Фикрлар