Руни Иcакнинг ўйинини танқид қилди
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни "Ньюкасл"дан "Ливерпуль"га ўтган Александер Иcакнинг ўйинини танқид қилди.
"Мен Иcакни майдонга туширмасдим. У "Ньюкасл"дан кетганидан бери ҳеч қачон тайёр кўринмади. У машғулот қилмади, мавсум олдидан тайёргарлик ўтказмади. Бу жуда муҳим. Эҳтимол, у уйда агентлари билан телефонда соатлаб гаплашиб ўтирган", — деди Руни.
Мутахассиснинг фикрича, шундай шароитда яхши формада бўлиш қийин. Шу боис, Иcак ҳозир асосий таркибда ўйнашга муносиб эмас.
"У ўз ўйини билан Юго Экитике ўрнида майдонга тушишга муносиб эмаслигини кўрсатмоқда". — деб қўшимча қилди Руни.



Фикрлар