Асосий мазмунга ўтиш
Бокс

Руслан Абдуллаев кубалик рақибини аяб ўтирмади!

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

АҚШнинг Калифорния штатида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.

Профессионал бокснинг супер енгил вазн (63,5 кг) тоифасида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Руслан Абдуллаев АҚШнинг Калифорния штатида ташкил этилган жанг кечасида ринга кўтарилди.

Чарм қўлқоп устамиз кубалик Орестес Велазкезга қарши баҳс олиб борди. Қувонарлиси 10 раундлик жангнинг 5-раундида Абдуллаев рақибини кучли зарба билан техник нокаутга учратди.

Шу тариқа юртдошимиз профессионал боксдаги 5-жангида ҳам зафар қучиб, ғалабали сериясини давом эттирди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ