Руслан Абдуллаев: Мақсадим - жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш

Бокс бўйича жаҳон чемпионатида -63,5 кг вазн тоифасида Руслан Абдуллаев Пуэрто-Рико вакили Мануэль Фебусга қарши рингга чиқди. Ҳамюртимиз рақибига имконият қолдирмай, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жангдан сўнг Руслан Абдуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

photo_2023-05-02_12-17-13

- Бугунги жанг жуда яхши бўлди. Аллоҳга шукр, жаҳон чемпионатидаги жангни ғалаба билан бошлаб олдик. Энди кейинги рақибларга қарши беллашувга яхшилаб тайёргарлик кўрамиз. Мақсадим - жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш. Мураббийларимга раҳмат айтаман.

Мусобақага яхши тайёргарлик кўргандик. Жаҳон чемпионатига энг кучли спортчилар келади. Мана илк жангни ютиб олдим. Озгина босим бўлди. Мухлисларга раҳмат айтаман, - деди Руслан Абдуллаев. 

  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!