Руслан Чагаев: "Бу сафар омади келмаганлар кейинги Олимпиадани забт этишади!"

Боксимизнинг афсонавий вакили Руслан Чагаев бевосита Париж Олимпиадасига бориб, боксчиларимизни қўллаб-қувватлаган эди. Биз Чагаев билан боғланиб, олимпиада таассуротлари ва боксчиларимизнинг салоҳияти ҳақидаги фикрлар билан қизиқдик. 

- Тўғриси, жуда хурсанд бўлдим. Тарихий натижа қайд этилди. Боксчиларимизнинг 5 та олтин медаль қўлга киритиши ўзбек ҳаваскор боксининг даражасини кўрсатиб берди. Ўрин ололмаган боксчиларимиз ҳам ғалабага лойиқ жанг кўрсатишди. Ҳамамсининг салоҳияти юқори деб биламан. Энди, баъзилари профессионал боксга ўтишар, баъзилари эса йўқ. Ўйлайманки, профессионал боксда ҳам бу ёшларимиз яхши натижа қайд этишади. Бу сафар омади келмаганлар эса кейинги Олимпиадани забт этишларига ишонаман. Барчасига омад тилайман!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!