Рустам Ашурматов энг зўрлар қаторида!
Эрон Про-лигаси 9-тури якунланди.
9 турда 16 очко жамғарган "Истиқлол" жамоаси турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда. 15 очкоси бор "Сепахон" эса иккинчи ўринни банд этиб турибди, "Чадормалу" эса 14 очко билан кучли учликда. "Персеполис" клуби 12 очко билан 9-ўринда, "Фулад" эса 8 очко билан 13-поғонада бормоқда.
Эроннинг машҳур "Varzesh3" нашри 9-турнинг рамзий жамоасини тузди. Унга кўра, "Истиқлол" ҳимоячиси Рустам Ашурматов ушбу рўйхатга киритилди.
Ашурматов жароҳатидан қайтгач, теҳронликларнинг мудофаа чизиғидаги асосий ўйинчисига айланди.




Фикрлар