Рустам Қосимжонов – Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи!
Халқаро гроссмейстер, 2004 йилги ФИДЕ Жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.
Рустам Қосимжонов – ўзбек шахматининг фахрли вакили, чуқур билим ва катта халқаро тажрибага эга мутахассис. У нафақат дунёнинг энг кучли гроссмейстерларидан бири сифатида танилган, балки халқаро даражадаги спортчилар билан мураббий сифатида ҳам фаол ишлаган.
Энди унинг раҳбарлигида миллий жамоамиз олдида янги вазифалар турибди:
Халқаро майдондаги барқарор натижаларни мустаҳкамлаш;
Ёшлар учун замонавий тайёргарлик тизимини йўлга қўйиш;
Жамоани йирик мусобақаларга сифатли тайёрлаш.



Комментарии