Рустам Умаров Ўзбекистоннинг Қозоғистон устидан қозонилган ғалабаси қай тарзда қўлга киритилгани ҳақида гапирди

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Рустам Умаров Қозоғистонга қарши кечган иккинчи ўртоқлик учрашуви (6:4) ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда kazfootball.kz нашри хабар берди.

- Иккита жуда қизиқарли учрашув бўлди. Биринчи ўйинда бизда имкониятлар юзага келганди. Агар улардан фойдаланганимизда умуман бошқача натижага эришган бўлардик.

Иккинчи тўқнашувга келсак, бошида бироз эътиборсизлик қилдик. Натижада учта тезкор гол ўтказиб юбордик. Кейин кийим алмаштириш хонасида мураббий билан алоҳида гаплашдик. Иккинчи бўлимда бирлашганимизни кўрдингиз. Дарвозабон ярим жамоа. Игита алмаштирилди ва Қозоғистон терма жамоасида ўйинида қандайдир  пасайиш кузатилди. Биз бундан фойдаланиб, бешта гол урдик.

Тўғри, Игита майдонга тушиб, дарвозамиз олдида кўплаб хавфли вазиятлар яратди. Лекин йигитлар зўр қаршилик кўрсатишди, ҳисобни сақлаб қолишди. Бу натижада яққол кўриниб турибди. Кеча мағлуб бўлдик, бугун ғалаба қозондик. Якуний ҳисоб 1:1. Ўйлайманки, биз иккита ўйинни муносиб ўтказдик, - деди Рустам Умаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!