"Рух" Абдухолиқовга омад тилади

Украинанинг "Рух" жамоаси таркибида ҳаракат қилаётган Бобир Абдихолиқов Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги йиғинига жалб этилди. Львов клуби легионеримизга омад тилади:

"Бобир Абдихолиқов Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинларига жалб этилди. 19-30 март оралиғида "Рух" ҳужумчиси терма жамоа ихтиёрида бўлади. Бу вақт ичида ўзбеклар иккита халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ўйин 25 ва 29 март санасига белгиланган",-дейилади клуб баёнотида.

Маълумот учун, ҳали терма жамоамизнинг ушбу ўқув-машғулот йиғини учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!