Рюдигер: "Осон ўйин бўлгани йўқ"

Германия "Евро-2024"нинг нимчорак финалидан ўрин олган Данияга қарши ўйинда 2:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Учрашувдан кейин Антонио Рюдигер ўз фикрлари билан ўртоқлашди.  

"Ҳаммаси ажойиб. Танқид қилиш керак бўлган жиҳатимиз, биз уларга тезроқ гол уриб ташламаганимиздадир. Жуда кўп имконият кўкка совурилди. Осон ўйин бўлгани йўқ, лекин характер кўрсата олишади. Улар қайтиб олишди ва борларини беришди. Бизда яна 3 та финал баҳси бор ва биз тайёрмиз", - деди "Реал" ҳимоячиси. 

Эслатиб ўтамиз, Рюдигер ушбу учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб ҳам топилди. Немисларнинг кейинги рақиби эса Испания - Грузия беллашувида аниқ бўлади.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!