Рюдигер "Реал"ни тарк этмоқчи эмас
"Реал Мадрид"нинг марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер жамоадан кетишни истамаяпти. 32 ёшли футболчининг шартномаси келаси йили якунланади.
Хабарларга кўра, бош мураббий Хаби Алонсо немис ҳимоячисига ишонч билдирмаётгани сабабли клуб янги шартнома таклиф қилмаслиги мумкин.
Шунга қарамасдан, журналист Хорхе Пиконнинг маълумотига кўра, Рюдигернинг ўзи "қироллик клуби"да қолишни афзал кўрмоқда. Агар клуб унга ҳамкорликни давом эттиришни таклиф этса, Антонио розилик билдириши кутилмоқда.
Рюдигерга Саудия Арабистони чемпионати жамоалари анча вақтдан буён қизиқиш билдириб келмоқда.
Маълумот ўрнида, германиялик ҳимоячи мадридликлар сафини 2022 йил ёзидан бери ҳимоя қилиб келмоқда.



Комментарии