Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Рюдигер Винисиуснинг спорт формасини юқори баҳолади

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор бу мавсумда жамоа учун ҳозирча фақат битта гол урди.

«Реал» Мадрид марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер жамоа ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу мавсумда бразилиялик футболчи клуб таркибида ҳозирча фақат битта гол уришга муваффақ бўлган.

Рюдигернинг таъкидлашича, Винисиус натижалар ундан кутилган даражада эмаслигига қарамай, вазиятни тубдан ўзгартириш учун жуда кўп меҳнат қилмоқда.

«Мен майдонда ҳам, машғулотларда ҳам жуда қаттиқ ишлаётган инсонни кўряпман. У вазиятни яхшилаш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда. Ҳаммамизга аёнки, бизга Винисиуснинг яхши спорт формасида, руҳан ҳам тайёр ҳолда бўлиши жуда муҳим. Албатта, у жамоа учун катта аҳамиятга эга футболчи, бу ҳақда ортиқча гапиришнинг ўзи шарт эмас», – деди Рюдигер.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор 2018 йилда «Фламенго» клубидан «Реал»га қўшилган. Ҳужумчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2032 йил июнига қадар мўлжалланган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ