Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Рюдигернинг «Реал»даги келажаги ҳал бўлди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Реал» Антонио Рюдигер билан шартномани узайтирмайди ва у келаси ёзда клубни тарк этади

«Реал» раҳбарияти марказий ҳимоячи Антонио Рюдигернинг келажаги борасида бир тўхтамга келди.

Журналист Хорхе Пиконнинг хабар беришича, «қироллик клуби» немис футболчисининг келаси ёзда жамоани тарк этишини ҳал қилинган масала деб ҳисобламоқда. Клуб 33 ёшли ҳимоячи билан жорий мавсум якунида тугайдиган шартномани узайтирмоқчи эмас.

Антонио Рюдигер 2022 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у Жозе Моуриньо бошқарувидаги жамоа сафида еттита учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди.

Манбага кўра, Рауль Асенсионинг ҳам жамоадан кетиши истисно этилмаяпти. «Реал» келажак учун янги марказий ҳимоячи излашни бошлаб юборган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ