Сабина Шарипова бош совринга яқин турибди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi
Туркиянинг Анталия шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида ўтаётган мусобақада Сабина Шарипова чорак финал босқичидан муваффақиятли ўтиб олди.
 
Сабина ушбу босқичда германиялик Франзиска Цеидатга қарши кортга чиқди ва 6:1, 6:0 ҳисобида зафар қучиб, ярим финалга йўл олди.
 
Шу тариқа мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси С. Шарипова ярим финалда япониялик Рина Саигога қарши ўйин ўтказади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!