Сабина Шарипова бош совринни кўзламоқда
Ads
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова Таиланднинг Нонтабури шаҳрида ўтказилаётган мусобақада чорак финалга йўл олди.
 
Сабина турнирнинг иккинчи даврасида ҳиндистонлик Рия Батиани ҳар иккала сетда бир хил 6:3 ҳисобида таслим қилди.

Энди С.Шарипова ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда таиландлик Чомпутип Жундакате ва австралиялик Габриела Да Силва учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.