Сабина Шарипова Фарғонада ғалаба қозонди
Фарғона шаҳрида аёллар ўртасида теннис бўйича соврин жамғармаси 25.000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирда асосий давра баҳслари ўтказилмоқда.
Биринчи даврага ташланган қуръа натижаларига кўра икки ҳамюртимиз Сабина Шарипова ҳамда Севил Йўлдошева ўзаро рақобатлашди. Унда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина 6:1, 6:0 ҳисобида зафар қучди.
Энди мусобақанинг иккинчи даврасида С.Шарипова беларуслик Илона Кремень билан куч синашади. Эслатиб ўтамиз, Илона дастлабки даврада умидли теннисчимиз Сетора Нормуродовани мағлуб этган эди.
Фикрлар