Сабина Шарипова Хитойда ярим финалга чиқди

Хитойда Халқаро теннис федерацияси – ITF томонидан ўтказилаётган халқаро турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова чорак финалдан муваффақиятли ўтди.

Сабина Шарипова мусобақанинг ярим финал йўлланмаси учун ўтган ўйинда хитойлик Ао Гаига қарши кортга чиқиб, 7:6, 5:7, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди у финалга чиқиш учун гонлонглик Жан Лин билан куч синашади.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар