Сабина Шарипова эртага чорак финалда ўйнайди

Хитойда Халқаро теннис федерацияси – ITF томонидан соврин жамғармаси 15.000 АҚШ доллари бўлган нуфузли турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова чорак финалга чиқгани ҳақида хабар берган эдик.

Эртага Сабина Шарипова мусобақанинг чорак финалида хитойлик Ао Гаига қарши кортга чиқадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Сабина мусобақанинг биринчи даврасида хитойлик Сун Зиюни, иккинчи даврасида мезбон теннисчи Шуо Фенгни мағлубиятга учратди.

Sports.uz

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!