Сабина Шарипованинг рақиби аниқланди
Ads
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова Таиланднинг Нонтабури шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг ярим финалига йўл олди.
 
Сабина яккалик баҳсларининг 1/4 финал босқичида таиландлик Чомпутип Жундакатени 6:1, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Шу тариқа чорак финалдан муваффақиятли ўтган Шарипова, энди финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда туркиялик Ипек Сойлу билан рақобатлашади.