Асосий мазмунга ўтиш
Бокс

Саиджамшид Жафаровдан ғалаба. Еттинчи финалчи

Ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда.

-71 кг вазн тоифасидаги Саиджамшид Жафаров бразилиялик Вандерсон Де-Оливейра билан рингга кўтарилади. Жанг 19:30дан сўнг бошланади.

saidjamshid-13

Боксчилар рингга чиқиб келди. Ҳамюртимиз қизил либосда, унинг рақиби кўк формада ҳаракат қилади.

Илк раундда Саиджамшид устунликка эришди - 3:2

Иккинчи раундда ҳамюртимизнинг қўли баланд келди - 5:0.

Учинчи раундда бразилиялик устунллика эришди - 2:3. Якуний ҳисоб 4:1 Саиджамшиднинг фойдасига.

Шу тариқа, Саиджамшид Жафаров финалга йўл олди. Боксчимиз камида кумуш медали ва 100 минг долларни қўлга киритди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ