
Саидёқуб Қаҳрамонов рақибни доғда қолдирди!
АҚШнинг Айова-Сити шаҳрида "Xtreme Fighting Championships 52" турнири бўлиб ўтди.
Эътиборлиси, унда таниқли ММА жангчимиз Саидёқуб Қаҳрамонов (11-3) ҳам иштирок этиб, бразилиялик Бруно Сантос(13-5)га қарши октагонга кўтарилди. Тўлиқ давом этган баҳсда ҳамюртимиз ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди.
Маълумот учун, мазкур ғалабадан сўнг Саидёқубнинг рекорди 12-3 кўринишига келди.
Фикрлар