Сакен Бибосинов ёки Амит Пангалдан қай бири жиддий рақиб? Ҳасанбой Дўсматов жавоб берди

Париж Олимпиадасига ҳам қисқа вақт қолди. Мазкур 4 йилликнинг энг муҳим турнирида -51 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини Ҳасанбой Дўсматов ҳимоя қилишидан хабарингиз бор. Олимпиада чемпионлиги йўлида юртдошимизга азалий рақиблари қозоғистонлик Сакен Бибосинов ҳамда Ҳиндистон вакили Амит Пангал жиддий рақиб бўлиши турган гап. Биз ҳамюртимиздан икки рақибидан қай бири ноқулайроқ эканлиги ҳақидаги фикрига қизиқдик. 

- Ҳар иккисининг даражаси бир хилда деб ўйлайман. Уларнинг ўзига яраша услуби бор. Бироқ Олимпиадада осон рақибнинг ўзи бўлмайди. Янги номлар кашф қилиниши мумкин. Балки улардан ҳам кучлироқ ёш  рақиблар чиқиб қолиши мумкин. Мисол учун, 2016 йилги Рио Олимпиадасида ҳам мени деярли кўпчилик танимасди. Шунга ўхшаб фақат бу иккиси жиддий рақиб бўлади, деб ўйламайман. Тўғри, уларнинг тажрибаси бор ва катта мусобақаларни кўп кўрган. Аммо, барчаси турнирга қандай жисмоний ҳолатда етиб келишига боғлиқ. Уларда ҳам тактика ўзгарган. менда ҳам тактик ва техник томондан ўзгаришлар бор. барчасини ринг кўрсатади. Тайёргарликни жиддий олиб боряпмиз. Ҳозир Сочи шаҳрида тайёргарлик кўряпмиз. Сўнги машғулотларимиз Францияда бўлади ва Олимпиада бошланади. Ўйламанки, барчаси яхши бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!