Салоҳ мундиал тарихига номига ёзди
34 ёшли Муҳаммад Салоҳ жаҳон чемпионатлари тарихида Миср терма жамоаси таркибида гол урган энг катта ёшдаги футболчига айланди, дея хабар бермоқда Opta.
2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида Миср терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйинда (3:1) майдонга тушди. Ушбу баҳсда Салоҳ 67-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
У голни 34 ёш ва 7 кунлик пайтида урди.
«Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси шу тариқа 1990 йилда Нидерландия дарвозасига гол урган Магди Абдулғанийнинг натижасини янгилади. Абдулғаний гол урган пайтда 30 ёшу ва 320 кунлик эди.
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида икки турдан сўнг Миср терма жамоаси тўрт очко жамғариб, G гуруҳи пешқадамига айланди. Миллий жамоанинг навбатдаги ўйини 27 июнь куни Эронга қарши бўлиб ўтади.

Фикрлар