Салоҳ кутилмаган клубдан таклиф олди

33 ёшли ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ ёзда “Ливерпуль”ни тарк этишини маълум қилганидан кейин уни ҳамкорликка чорлаётган клублар сафи ортиб бормоқда.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Испаниянинг “Бетис” клуби Салоҳни ўз жамоасига қабул қилишга тайёр.  Клубнинг ижтимоий тармоқ саҳифасида Салоҳ дарвозабон Адриан билан бирга тушган сурати эълон қилинди.

Ҳозирда Адриан “Бетис”да ўйнайди, аввал эса у “Ливерпуль”да тўп сурган.

Суратда Салоҳ ва Адриан “Бетис” футболкасини ушлаб тургани акс этган. Футболкада Муҳаммаднинг фамилияси ва 11-рақами ёзилган.

Табиийки, Салоҳнинг ҳақиқатан ҳам “Бетис” футболчисига айланишини тасаввур қилиш жуда қийин. Чунки унга Европа, АҚШ ва Саудия Арабистонининг қудратли ва бадавлат клубларидан таклифлар бўлмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!