"Ливерпуль" футболчиси Муҳаммад Салоҳ ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "TeamTalk" нашри хабар берди. 

Манбага кўра, Салоҳга Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Риёдликлар ҳужумда Мане - Роналду - Салоҳ учлигини ўйнатишни истамоқда. 

Ҳозирда мерсисайдликлар Муҳаммадни қўйиб юбориш ниятида эмас. Бироқ қулай таклиф тушса, ёши ўтиб бораётган мисрлик иқтидор соҳибидан воз кечилиш эҳтимоли йўқ эмас. 

Маълумот ўрнида, Салоҳ жорий мавсум АПЛнинг 13 учрашувида 10 та гол ва 5 та ассист муаллифига айланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!