Салоҳни таркибдан йўқот!

  • 28 ноябрь, 11:08
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Дитмар Хаманн  бош мураббий Арне Слот жамоадаги и лавозимини сақлаб қолиш учун уни етакчи ҳужумчи Муҳаммад Салоҳдан воз кечишга чақирди.

Tecno

 Яқинда Чемпионлар Лигасида ПСВдан 1:4 ҳисобида учралган мағлубият Салоҳ ўзини кўрсата олмаган навбатдаги ўйин бўлди. Муҳаммад ҳужумда фойда келтирмай қўйди, шунингдек, кўпчилик 33 ёшли мисрлик тўпурарни  ҳимояга етарли даражада ёрдам бермаётганини таъкидламоқда.

Хаманннинг фикрича, ҳозирда Слотнинг иши хавф остида ва агар Арне ишдан бўшатилишини истамаса, Салоҳга нисбатан қатъий муносабатда бўлиши керак.

- Бош мураббий сифатида сен бу қарорни қабул қилишинг керак. Лекин ўйинчиларни, ҳатто катта футболчиларни ҳам таркибдан олиб ташлаш шарт бўлган вақт келди.

Менимча, Салоҳ  биринчи навбатда таркибдан чиқариладиганлардан бири. Слот Салоҳни ўйнатишда давом этиб, ишдан бўшаб кетишни танлайдими ёки ундан воз кечиб, ўрнини сақлаб қолишними?

Бу мураббий зудлик билан қабул қилиши керак бўлган қарор. Муҳаммад Салоҳ ПСВ иккинчи голини урган пайтда нима қилди? Слот уни дарҳол майдондан олиши керак эди.

Салоҳнинг хатти-ҳаракати шармандали бўлди. Буни айтиш менга оғир. У сўнгги етти ёки саккиз йил давомида жамоани елкасида кўтариб келган йигит эди. Аммо у муҳим паллада рақибни ўзидан осонликча ўтказиб юбориши ва жамоага ёрдам бериш учун ҳеч нарса қилмаслиги ҳазм қилиб бўлмайди, - деди Дитмар Хаманн.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!