Салоҳнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйишди
«Трабзонспор» форварди Муҳаммад Салоҳ яқин ойларда Англияга борса, у ерда автомобиль бошқара олмайди.
BBC хабарига кўра, мисрлик футболчига тезликни оширгани учун олти ойга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиш жазоси қўлланилган.
Маълумотларга кўра, Салоҳга тегишли Rolls-Royce 48 км/соат чеклов ўрнатилган йўл участкасида 58 км/соат тезликда ҳаракатланган. Полиция талабига қарамай, футболчи машина рулда ким бўлгани ҳақида маълумот бермаган.
Суд уни айбдор деб топди ва 1044 фунт (тақрибан 1217 евро) миқдорида жарима тўлашга ҳукм қилди.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ ушбу ҳолат Салоҳнинг «Ливерпул» клубини тарк этаётгани ҳақидаги баёнотидан бир неча кун ўтгач содир бўлгани қайд этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта «Трабзонспор» «Галатасарай»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу учрашувда Муҳаммад Салоҳ хет-трик қайд этиб, яна бир голга ассистентлик қилди.

Фикрлар