Самбочиларимиз Астанани "ёндирмоқда"

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида самбо бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Бугун мусобақанинг 1-кун беллашувларида Жаҳонгир Қорабоев, Роман Шакиров ҳамда Екатерина Близнецова бошчилигидаги спортчиларимиз 3 та медални қўлга киритишди. Илхом Пармонов олтин, Хасанбоев Сохибжон кумуш (жанговор самбо), Ўроқова Гулсевар кумуш. Мазкур дунё биринчилиги 10 ноябрга қадар давом этади. Қуйида самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатида иштирок этаётган таркиби билан танишишингиз мумкин: Эркаклар: -58 кг: Илҳом Пармонов -64 кг: Сардор Олимжонов -71 кг: Убайдулло Мўминов -79 кг: Шуҳрат Нормуродов -88 кг: Худоёр Иброимов -98 кг: Неъмат Ёқубов +98 кг: Нурбек Тўраев Аёллар: -50 кг: Маржона Турсунова -59 кг: Ибодатхон Агожонова +80 кг: Феруза Хўрозова Жанговар самбо, эркаклар: -58 кг: Лутфилла Сайдаматов -71 кг: Шербек Хўжамқулов -79 кг: Мусохон Зиядинов -88 кг: Соҳибжон Ҳасанбоев -98 кг: Озодбек Муротов +98 кг: Зиёд Ҳакимбоев Жанговар самбо, аёллар: -50 кг: Маржона Турсунова -54 кг: Гулсевар Ўроқова -59 кг: Шаҳзода Азатова -65 кг: Феруза Бобоқулова -72 кг: Мадина Салоҳиддинова -80 кг: Мавлуда Абдуллаева Кўзи ожизлар: -64 кг: Исоқжон Абдураҳмонов -79 кг: Лазиз Қаҳҳоров -98 кг: Ўлмас Раимов Мураббийлар: Роман Шакиров, Екатерина Близнецова, Жаҳонгир Карабаев. Шунингдек мусобақа давомида ҳамюртимиз Ислом Адилов бош ҳакам ўринбосари, Улуғбек Раҳмонов, Рустам Адилов, Муродхон Тўраев ва Ойбек Файзибаев ҳакам сифатида фаолият олиб боради. Мазкур мусобақада самбочиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!