Самбочиларимиз Жаҳон кубогини муваффақиятли бошлашди

Бугун Москва шаҳридаги муҳташам "Лужники" Олимпия комплексида самбо бўйича жаҳон кубоги старт олди. Мусобақанинг биринчи кун баҳслари терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди,  дея хабар бермоқда МОҚ.

Спортчиларимиз ушбу кун доирасида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришди. Зафар Аллаберганов (-68 кг, жанговор самбо) ҳамда Сирожиддин Анорқулов (-57 кг, жанговор самбо) барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлишган бўлса, Бекзод Нурматовга (-82 кг, жанговор самбо) ҳал қилувчи беллашувда омад етишмади. Шунингдек, Улуғбек Раҳмонов (-82 кг), Зуҳрахон Маъмуржонова (-52 кг) ҳамда Тимур Худойқулов (-68 кг) ўз вазнларида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишди.

Шу тариқа самбочиларимиз биринчи кунни 6 та медаль билан якунладилар. Эртага мусобақанинг иккинчи кун доирасида яна бир нечта умидли спортчиларимиз иштирок этиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!