Самбочиларимиз Россиядаги халқаро турнирда умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади
14-15 март кунлари Россия Федерацияси Москва области, Митиши шаҳрида самбо бўйича халқаро хотира турнири бўлиб ўтди.
Халқаро самбо федерацияси фахрий президенти М. И. Тихомиров хотирасига бағишланган халқаро турнирда ўзбекистонлик ўсмирлар ҳам иштирок этишлари ҳақида хабар бергандик.
Мусобақа якунига кўра, вакилларимиз 4 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Совриндорларимиз рўйхати:
Олтин:
-38 кг: Артём Безруков
-42 кг: Степан Забилов
-50 кг: Акмал Азимов
+65 кг: Фирдавсий Лутфиддинов
Бронза:
-31 кг: Ботир Абдугаппаров.
Йигитларимиз мусобақада умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни банд этишди. Бу ҳақда Ўзбекистон самбо ассоциацияси хабар бермоқда.
Фикрлар