Асосий мазмунга ўтиш
Самбочиларимиз Татаристон Республикаси раиси соврини учун курашмоқда

Самбочиларимиз Татаристон Республикаси раиси соврини учун курашмоқда

Россия Федерацияси, Татаристон Республикаси, Қозон шаҳрида самбо бўйича Татаристон Республикаси раиси кубоги ўтказилмоқда.

Ушбу мусобақада икки нафар самбочимиз совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.

Мусобақа доирасида -64 кг вазн тоифасида Сардор Олимжонов ҳамда -79 кг вазн тоифасида Шаҳриёр Каримов мураббий Абдушукур Тўхтапўлатов бошчилигида иштирок этмоқда.

Ҳамюртимиз Ислом Адилов беллашувларда бош ҳакам ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Самбо ассоциации хабар берди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ