Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Саммервилл Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

Крисенсио Саммервилль «Вест Ҳэм»дан Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубига 65 миллион евро эвазига ўтди.

Нидерландиялик ярим ҳимоячи Крисенсио Саммервилль яқин кунларда Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби сафига қўшилади. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 24 ёшли футболчи «Вест Ҳэм»дан «Ал-Ҳилол»га ўтиши расман эълон қилинганидан сўнг илк бор Саудия Арабистонига йўл олди. Саммервилль яқин вақт ичида янги жамоаси ихтиёрига етиб бориши кутилмоқда. Айтилишича, у Эр-Риядга ўз агентлари билан бирга учиб кетган.

Июль ойида «Ал-Ҳилол» матбуот хизмати Саммервилльнинг «Вест Ҳэм»дан трансфери расман амалга ошганини маълум қилган эди. У 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган футболчилардан бири сифатида қайд этилган. Норасмий маълумотларга кўра, ушбу келишув қиймати тахминан 65 миллион еврони ташкил этган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ