"Самсунспор"га гол урган Файзуллаевнинг ўйинига баҳо берилди
Туркия Суперлигасининг 33-турида "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Самсунспор"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Мазкур баҳсда Аббосбек Файзуллаев 70-дақиқада захирадан майдонга тушиб, ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Учрашувдан сўнг бир қатор статистик порталлар ҳамюртимизнинг ҳаракатларини муносиб баҳолади. Жумладан, “Fotmob” унга 7.3 балл қўйган бўлса, “Sofascore” 7.4, “Flashscore” эса 7.5 балл берди.
Маълумот учун, ўзбекистонлик футболчи жорий мавсумда чемпионат доирасида 19 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол ва 2 та ассист қайд этган.

Фикрлар