Самвел Бабаян: Жорий мавсумда оддий ўйинлар бўлмайди

Ўзбекистон Суперлигаси 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" баҳси якунига етди. Ушбу баҳсда "лочинлар" йирик 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб, Болтабоев 19-дақиқада Болтабоев ҳисобни очди. Иккинчи таймнинг 72-дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда Голбан орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Бироз ўтиб, Норхонов ҳисобни йирик 3:0 кўринишига келтирби қўйди. 

Беллашувдан сўнг ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида "лочинлар" устози Самвел Бабаяннинг ўйин ҳақида билдирган фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин. 

- Ассалому алайкум, ҳурматли журналистлар. "Навбаҳор" мухлисларини ғалаба учун табриклайман. Доим ғалаба бўлсин ва доим хурсандчилик бўлсин. 


- Биринчи таймда баъзан оддий вазиятларда тўпни йўқотдик, аммо бутун ўйин давомида назорат бизнинг қўлимизда эди. Умуман олсак, биринчи учрашув учун йигитлар етарлича яратувчанлик кўрсатишди. Жорий мавсумда оддий ўйинлар бўлмайди. Ҳозир ҳамма жамоа етарли даражада кучли. Менимча, 2022/23 йилги мавсум аввалгисидан қизиқарлироқ ўтади. 

- Бир йил аввал “Навбаҳор”га келган Егор Кримец ҳали ҳам жамоада дебют ўйинини ўтказмади. Унинг жароҳати ўта жиддийми? Унинг кейинги тақдири нима бўлади?


- Егорда чиндан ҳам оғир жароҳат бор. Бироқ у яқинда жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди. Умид қиламанки, у майдонга қайтади. Егор юртимизнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири. Кримец "лочинлар"га ва терма жамоамизга ёрдам бера олади. 

- Ҳисоб 1:0 бўлиб турган пайтда мухлислар таркибда ўзгариш амалга оширишни  талаб қилишди ва ушбу ўзгаришлар фойда берди. Бунга қандай изоҳ берасиз?


- Ўзгаришлар мухлисларнинг талаби туфайли бўлмади. Ўзгаришларни майдондаги вазиятдан келиб чиқиб, амалга оширдим. Қайтараман, бу мавсумда оддий рақибнинг ўзи йўқ. Бизда ҳар бир позицияда потенциали юқори бўлган ижрочилар бор. Умуман олганда, ҳар бир футболчимиз яхши даражада. 

- Кейинги рақиб “Металлург”. Бекободликлар  мазкур турда “Нефтчи”га йирик ҳисобда мағлуб бўлишди. Ушбу баҳсга тайёргарлик қандай бўлади?


- Биз хатолар устида ишлаймиз ва концентрацияни йўқотмасликка ҳаракат қиламиз. Баъзида рақиб зарба позициясига осонлик билан чиқиб боряпти. Эйфория йўқ. Биз ўз имкониятларимизни тўғри баҳолаймиз. Жорий мавсум ҳар бир учрашувга алоҳида ёндашиш керак. 

- Мамлакатимизда U-20 Осиё чемпионати ўтказиляпти. Ёрдамчи мураббийлар ёки скаутлар футболчиларни кузатиб боришяптими?

- Бу йигитларни яхши танийман. Кўплаб футболчиларни 10 ёшлигидан биламан. Ҳаммани кузатиб боряпмиз, бироқ уларнинг амалдаги шартномалари бор. “Навбаҳор” вакили ҳам ушбу терма жамоада ўйнаяпти. Вилоят ҳокими бошчилигида футбол академияси фаолиятини йўлга қўйиш борасида ишлар амалга оширилмоқда.

Сўзим охирида йигитларга, жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтиб, қилаётган барча ишларимиз ишқибозларни бахтли қилиш, севимли жамоалари билан фахрланишлари, ғалабалардан завқ олишлари учун амалга оширилаётганлигини таъкидламоқчиман. Бизни қўллаб-қувватлашда давом этинг. Барчага раҳмат!



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!