Самвел Бабаян: Майдонни айбдор қилиш ниятим йўқ, аммо...

  • 27 август, 2023, 06:25
  • Karim Xudayqulov
  • 3
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Cоcа-Cоlа Суперлига 17-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Энг яхши ўйинимизни ўтказмадик. Учрашувга концентрациясиз чиқдик. Бу узоқ парвоз сабабми ёки бошқа, тушунарсиз. Амалга оширилган ўзгаришлар ҳисобига ўйинни ўзгартирдик. Тўпни назорат қилиб, вазиятлар ярата бошладик. Иккинчи бўлимда гол киритдик, афсуски, учрашув сўнггида эътиборни йўқотдик ва тўп ўтказиб юбордик. Иккинчи даврада кўп вазият яратяпмиз, гол кирита олмаяпмиз. Бунча кўп вазиятларни биринчи даврада ҳам яратмаган эдик. Фақат реализацияда оқсаяпмиз. “Сўғдиёна” характер кўрсатди. Турнир жадвалини мураккаблаштириб юбордик. Таҳлил қилиб, хатоларни тузатиш лозим. Олдинда яна 9 та баҳс бор ва уларда муносиб даражада ўйнашга интиламиз.

Биз Нукус – Доҳа – Жиззах йўналишида ўйинларда иштирок этдик. Қўшимча таймлар ўйнадик. Майдонни айбдор қилиш ниятим йўқ. Аммо, ўтказиб юборилган илк голда ҳимоячимиз шунчаки сирғалиб кетди. Афсуски, бу натижага таъсир ўтказди”, – деди Бабаян.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
27/08/2023 14:21
Бабаян Узбек футболини кушандаси холос доимо бахона ва айбдорларни ахтариб узини маккорлигини яширишга уриниб келади Хитойдагиларни хам алдамокчи булганида вактида сезиб колиб паттасини кулига тутказишди-ку Узбекларни качонгача алдайди бу Алдар куса
бек тв
27/08/2023 14:18
Самвел опа бабаянова хар доимгиде узлигини репуртуарларида сизга гап йук энг куп бахонали тренерсиз опа сиз
Эргашев Файзулло
27/08/2023 14:12
Шунака Олди кочди гап Нима керак Бир огиз Сугдиёна Зур уйнади ютди тамом майдон самалётд бу хаммаси сфсата