Самвел Бабаян "Насаф"дан учралган мағлубият сабабларини айтди
Ўзбекистон Суперлигаси 22-турдан қолдирилган "Навбаҳор" - "Насаф" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 0:1 ҳисобида зафар қучди.
Ягона голга Матеус Лима Круз муаллифлик қилди. Унинг голига Шерзод Насруллаев ассистентлик қилди.
Ўйиндан сўнг ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида Самвел Бабаяннинг фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин:
"Бугун мамлакатимизнинг икки кучли клуби тўқнаш келди. Ўйин яхши, қизиқарли ҳамда интенсив тарзда ўтди. Афсуски, мағлуб бўлдик. Ўйлашимча, натижа адолатдан эмас. Умуман олганда, яхши учрашув ўтказдик. Бироқ натижа йўқ. Мухлислардан учун узр сўраган бўлардим. Йигитларга эътироз йўқ.
Жароҳатлар қийнади. Жокич қайтди. Табатадзе Кубок ярим финалида сафдан чиқди. Захирадан майдонга тушган Мўминов энг иқтидорли футболчи. У "Навбаҳор"нинг келажаги. Истеъдодли футболчиларимиз бор.
Бизда вазиятлар бўляпти ва бундан муаммо йўқ. Аммо улардан фойдалана олмаётганимиз камчилигимиз. Масалан, "Сўғдиёна" билан учрашувда ҳам кўплаб имкониятлар яратгандик. Бироқ фойдалана олмадик. Бошқа баҳсларда ҳам шундай бўлди. Бу биздаги футболчиларнинг жароҳатлангани билан ҳам боғлиқ, деса бўлади".
Фикрлар
Yuqotish kerak.bir hujumchi yuq.
Yahshiboyevga nima bulgan