Самвел Бабаян: "Тез орада раҳбарият билан гаплашиб оламиз"

“Андижон” – “Навбаҳор” (3:0) ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил қилинган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.

- Бугунги ўйинимиз ҳақида фикр билдиришимиз ҳозирги ҳолатимизда анча қийин. Биринчи навбатда ишқибозларимиздан узр сўрайман. Нафақат бугунги мағлубият, балки охирги ўйинлардаги салбий натижаларимиз учун ҳам узр сўрайман. Нима дейишим мумкин? Яратилаётган вазиятлардан фойдалана олмаётганимиз ачинарли ҳолат. Футболчиларда қандайдир руҳий ишончсизлик пайдо бўлганга ўхшаяпти. Ҳа, улар майдонда кўрсатмаларимизни бажаришга ҳаракат қилишияпти. Якуний натижани қайд этишда аниқлик етишмаяпти. Ҳаттоки, пенальтидан ҳам гол ура олмадик. Шу боис жамоада ишончсизлик пайдо бўлиб қолган. Шундай бўлса-да, бизда тажрибали ўйинчилар етарлича бор. Ўйлаган режаларимиз амалга ошмади. Биринчи бўлимда ҳам ҳаракат қилдик, бироқ рақиб бизни яхши ўргангани кўриниб турди. Бир қатор вазиятларда ўйлаганларимиз ҳам амалга ошмай қолди. “Андижон”ни ғалаба билан табриклайман. Ўйинимизга келсак, албатта биринчи давра тугаганидан кейин бир қатор ўзгаришлар қилмасак бўлмаслигини бугунги учрашув кўрсатиб берди. Бу ҳақида тез орада раҳбарият билан гаплашиб, кейинги ишларимизни режалаштириб оламиз.

- “Навбаҳор” анчадан бери нафақат ютолмаяпти, балки гол ура олмаяпти. Бугун жамоангизнинг йирик ҳисобда мағлуб бўлишини кутмагандик. “Навбаҳор”да ички муҳит қанақа?

- Одатда шундай муваффақиятсиз ҳолатлар юзага келганда жамоа ичида нимадир етишмаяптимикин ёки пул билан боғлиқ муаммолар бормикин ёхуд ичик муҳит яхши эмасми, деган саволлар кўпайиб кетади. Мен шуни аниқ ишонч билан айта оламанки, клуб футболчилар олдидаги ўз мажбуриятини тўлиқ бажаряпти. Жамоанинг ички ҳолати меъёрий даражада. Биз аҳил оилани ташкил қилганмиз. Раҳбарият бизга ишоняпти. Куни кеча айнан раҳбарият билан учрашганмиз. Улар бизга ишонч билдиришяпти. Шундай экан, жамоада ҳаммаси яхши. Бу ерда кўпроқ масъулиятни ҳис қилиш ҳам керак ва ишлашда давом этиш лозим. Биласизми, футболда энг қийини гол уриш. Ҳар қандай жамоа ҳаракат қилади. Аммо якунда 9-, 8- ёки нари борса 7-ўринни олади. Қачонки, яхши ўйин кўрсатиб, тўпни аниқ узатиб, дарвозага гол урса кўзланган мақсадга эришади ва ютади. Бизда мана шу жиҳатлар етишмаяпти. Биринчи таймда иккита яхши вазият яратдик. Никабадзе гол уриши керак эди. Унга имконият бердик. Жуда кўп саволлар бўлди: нима учун Никабадзени майдонга туширмаяпсиз деган. Мана, уни туширдик, майдонга. Жамоа ўйинчиларнинг тайёргарлигига қараб шаклланиб боради. Никабадзе яхши ўйнади. Бироқ керакли вазиятлардан фойдалана олмади. Менимча, унга маҳорат етишмаяпти. Бир қатор ёш ўйинчиларимизга ҳам бугун имконият бердик. Лекин бундан тўлиқ фойдалана олишмади. Наврўз Иминжоновга ҳам имкон бердик. Фақат шу гол ура олмаяпмиз. “Навбаҳор”да бундан бошқа муаммо йўқ.

- Иккинчи даврада “Навбаҳор”га бразилиялик ўйинчи олиб келаётганингиз ҳақида эшитдик. Шу ростми?

- Ҳа, жамоани кучайтириш режамиз бор. Лекин, тўғриси, айнан бразилиялик футболчи билан шартнома тузиш борасидаги маълумот нотўғри.

- Биринчи навбатда сизга соғлик тилайми. Бу “Навбаҳор”нинг чемпионатдаги биринчи мағлубияти. Бир неча ой аввал жамоа “Андижон”ни ютганди. Бу рақибни яхши билардинглар. Бундай мағлубиятга яна бошқа қандай сабаб бор?

- 3:0 ҳисобидаги мағлубият анча ачинарли бўлди. Охирги ўйинлар тўғрисида очиқ айтадиган бўлсам, мана шу рақибга кўп жиҳатдан имкониятни бой бериб қўйдик. Барча ишни қиляпмиз, интиляпмиз. Лекин асосийсини бажара олмаяпмиз. Охирги зарбани йўллашда гол ура олмаяпмиз. Статистика бўйича қарасак, бошида бизда барчаси яхши кетаётганди. Лекин охирига келганда бунинг акси бўляпти. Рақибнинг ҳужумлари хавфли бўляпти ва дарвозамизга голлар уришяпти. Биз қанча ҳаракат қилмайлик, аммо ўхшамаяпти. Биз йигитлар билан қўлдан келганича интиляпмиз. Бироқ ўхшамаяпти. Шундай экан, бирор нима қилиш керак. Кадрлар масаласида янгиликлар қилишимиз лозим шекилли. Менми, бошқасими, кадрлар бўйича янгилашимиз ва олдинга ҳаракат қилишимиз зарур.   

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Duvlan
27/06/2024 04:44
Бабаян Навбахотни яхши натижага эриштира олмийди, пастлатади.
&
Адхамжон Низомов
27/06/2024 09:59
Баба АУТ