Санчес “Арсенал”дан кетса, ўрнини 20 ёшли бразилиялик футболчи эгаллаши мумкин

“Монако” клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Габриэл Бошилья Лондоннинг “Арсенал” клуби қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Talksport нашри хабар тарқатмоқда.

Агар, Алексис Санчес “тўпчилар”дан кетадиган бўлса, у ҳолда чилилик футболчининг ўрнини 20 ёшли Бошилья эгаллаши мумкин. Бироқ, “Монако” иқтидорли футболчисини сотмоқчи эмас.

Маълумот учун, Бошилья ушбу мавсум Франция чемпионатида 9та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!