Санчо «Краснодар» клубига рад жавобини берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жедон Санчо ҳозирча муносиб таклиф бўлмаса, қишки трансфер ойнасигача кутишга тайёр. Ҳозирда у эркин агент сифатида исталган жамоа билан шартнома имзолаши мумкин.

TEAMtalk нашри ёзишича, Англия грандини тарк этганидан сўнг Санчо Европадаги бир қатор клублар, шунингдек Саудия Арабистони, МЛС, Қатар ва БАА жамоалари билан музокаралар олиб борган. Бироқ таклиф этилган шартлар футболчининг ўзига маъқул келмаган.

Манбага кўра, Санчо учун энг устувор йўналиш — Дортмунднинг «Боруссия» клубига қайтиш. Аммо немис жамоаси ҳозирча англиялик футболчини қайта таклиф қилиш ниятида эмас.

Шунингдек, тарқалаётган миш-мишларга қарамай, Санчо «Краснодар» сафига ўтиш имкониятини жиддий кўриб чиқмагани қайд этилган. Гарчи воситачилар орқали россиялик клуб билан муайян мулоқотлар бўлгани айтилса-да, бу вариант футболчини қизиқтирмаган.

26 ёшли Жедон Санчо «Манчестер Юнайтед» таркибида 2021 йилдан 2026 йилгача тўп сурган. У шу давр мобайнида жамоа сафида 158 та ўйин ўтказиб, 53 та гол урган ва 67 та голли узатма муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!