Санчонинг иштаҳаси карнай
"Боруссия" Дортмунд вингери Жейдон Санчо "Манчестер Юнайтед"га ўтишга қарши эмас, фақат бу борада унинг бир талаби бор.
The Sun нашри тарқатган хабарга кўра, 20 ёшли инглиз футболчиси “қизил иблислар”дан 12 миллион евро маош сўрамоқда. Дортмундликлар эса унинг маошини 10 миллион евродан ошириб, уни таркибда сақлаб қолмоқчи.
Санчо жорий мавсум “Боруссия” сафида 35 та ўйинда майдонга тушди ва 19 та гол ҳамда 17 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар