Санчони олиб қолишнинг йўли борми?
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячи Жейдон Санчони қўйиб юбориш ниятида эмас.
Bild нашри тарқатган хабарга кўра, немис гранди 20 ёшли англиялик футболчига янги шартнома таклиф қилмоқчи ва унинг йиллик маошини 9,5 миллион еврога оширишга тайёр.
Айтиш лозимки, ҳозирда Санчога АПЛнинг икки гранди - "Манчестер Юнайтед" ва "Челси"дан жиддий таклифлар бор.
Жейдон Санчо “Боруссия” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 35 та ўйинда майдонга тушди ва 19 та гол ҳамда 17 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар