Санжар Асқаралиев энди раҳбарлик лавозимида!

  • 18 октября, 2019, 22:25
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Наманган футболи тарбияланувчиси ҳисобланган собиқ футболчи Санжар Асқаралиевни мухлисларимиз яхши билишади. Айниқса, водий клублари – «Навбаҳор», «Нефтчи» ҳамда «Андижон»даги ўйинларини футбол ишқибозлари яхши эслашса керак.

Tecno

Кейинчалик эса фаолиятини якунлашга қарор қилди ва оиласи билан Жанубий Кореяга кўчиб кетганди. У ерда Асқаралиев болалар футболида мураббийлик қилиб келаётганди. Эндиликда эса мутахассис янада жиддий ва масъулиятли вазифага киришди.

Гап шундаки, яқинда юртимизга қайтиб келган собиқ футболчи Намангандаги 17-сонли «Навбаҳор-Умид» академия шаклидаги болалар-ўсмирлар футбол мактабида директор сифатида иш бошлагани эътиборга моликдир. Бу борада Наманган футболи раҳбарлари Асқаралиевга катта ишонч билдиришганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шу тариқа, Санжар Усмонович Наманганда болалар футболини янада ривожлантириш йўлидаги жиддий ишга киришди. Бу борада у футболда тўплаган билим ва тажрибаларини ишга солишига шубҳа йўқ.

Тез орада Санжар Асқаралиев билан уюштириладиган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию