Санжар Файзиевнинг чорак финалдаги рақиби аниқланди

Қарши шаҳрида теннис бўйича "Фьючерс" туркумига кирувчи турнирда Санжар Файзиев чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
 
Соврин жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақанинг яккалик баҳслари иккинчи даврасида Санжар Файзиев ҳамюртимиз Григорий Коробейниковни 6:2, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.
 
Шу тариқа теннисчимиз 1/4 финалда қозоғистонлик Бебит Зукаев билан куч синашадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!